• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 16 сентября 10:59

Сирдарёда 18 ёшли йигит банкоматни болта билан бузишга уринди — видео

Гулистон туманида банкоматни болта билан бузиб, пулларни қўлга киритишга уринган 18 ёшли йигит ушланди.

257
0
Видеодан кадр

Ҳодиса 12 сентябрь куни соат 03:16 ларда Гулистон тумани Олтин водий маҳалласи Комилий кўчасида содир бўлган. Банкоматдан Қўриқлаш хизмати мониторинг марказига ташвиш сигнали келиб тушган.

Воқеа жойига етиб борган қўриқлаш хизмати ходимлари юзини беркитган, қўлига қўлқоп кийган шахс банкоматнинг ташқи қисмини болта ва бошқа ашёлар билан бузишга уринаётганини аниқлаган. У ходимларни кўриб, қочишга уринган, бироқ ушланган.

Шахс 2008 йилда туғилган Д.С., яъни 18 ёшли Гулистон тумани фуқароси экани аниқланган. У Гулистон тумани ИИБга олиб борилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

257
0

Комментарии