• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 14 сентября 17:52

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари тадбиркорлардан асоссиз равишда 5,5 млрд сўм ундирган

«Ҳудудий электр тармоқлари» тизимидаги корхоналар электр тармоқларига қайта уланиш учун тадбиркорлардан тўлов ундирган. Рақобат қўмитаси ушбу ҳолат юзасидан иш қўзғатди.

254
0
uznews.uz

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳамда унинг тизимидаги корхоналарга нисбатан тадбиркорлардан асоссиз тўлов ундирилгани юзасидан иш қўзғатди.

Президент фармонига мувофиқ, электр энергияси бўйича қарздорлик бартараф этилганидан сўнг корхоналарни электр тармоқларига қайта улаш учун жарима ва қўшимча тўловлар бекор қилинган. Давлат органларига ушбу нормаларни тегишли қонуности ҳужжатлари қабул қилинишини кутмасдан тўғридан-тўғри қўллаш вазифаси юклатилган.

Бироқ Бизнес-омбудсман томонидан тақдим этилган маълумотлар таҳлили натижасида 2025 йил 23 августдан 2026 йил февраль ойига қадар РЭС тизимидаги корхоналар тадбиркорлардан электр тармоқларига қайта уланиш учун тўлов ундиргани аниқланган.

Жами 965 та ҳолат қайд этилган. Ушбу ҳолатлар натижасида 5,5 млрд сўм миқдорида асоссиз даромад олинган.

Шу муносабат билан қўмита «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва унинг тизимидаги корхоналарга нисбатан иш қўзғатди.

Ҳозирда ҳолатга давлат органлари иштирокида ҳуқуқий баҳо бериш учун ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

254
0

Комментарии