• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 14 сентября 16:15

Сеулда Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди — фото

Маросим Жанубий Корея президенти қароргоҳи — «Чонг Ва Дэ»да ўтказилди.

250
0
prezident.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён ва рафиқаси кутиб олди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки давлатнинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафини кўздан кечириб, расмий делегациялар аъзолари билан саломлашди.

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев «Чонг Ва Дэ» саройининг Фахрий меҳмонлар китобига дастхат қолдирди.

Қўшма суратга тушиш маросимидан кейин икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги музокаралари бошланди.

250
0

Комментарии