• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 12 сентября 12:14

Болаларга нисбатан зўравонлик қилган тарбиячилар учун жавобгарлик белгиланди

Ўзбекистонда таълим ташкилотларида вояга етмаганларга нисбатан жисмоний зўравонлик қилган ҳамда уларни камситган ёки ҳақоратлаган ходимлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

745
0
uznews.uz

Бу ҳақда 11 сентябрь куни қабул қилинган ЎРҚ–1174-сонли қонунда назарда тутилган.

Унга кўра, таълим ташкилотида болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш мажбурияти юклатилган шахс томонидан вояга етмаганга нисбатан жисмоний зўравонлик содир этилиши, шунингдек, уни камситиш ёки хўрлаш БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жаримага сабаб бўлади.

Шунингдек, педагогик фаолият давомида вояга етмаганларга нисбатан жисмоний ёки руҳий зўравонлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар 1 йил давомида педагогик фаолият билан шуғуллана олмайди.

Мазкур чеклов мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал ҳамда болалар учун қўшимча таълим ташкилотларига тааллуқли.

Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

745
0

Комментарии