• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 12 сентября 12:11

Меҳнат шартномаси асосида ишлаётган аёлларга бола 1 ёшга тўлгунга қадар нафақа тўланади

2027 йил 1 январдан меҳнат шартномаси асосида ишлаётган хотин-қизларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан сўнг фарзанди 1 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши нафақаси тўланади.

563
0
uznews.uz

Бу ҳақда президент тегишли фармонни  имзолади.

Нафақани тўлаш Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан амалга оширилади.

Шунингдек, 2027 йил 1 январдан аҳолининг ижтимоий ёрдам ва хизматларга эҳтиёжини аниқлашда янги кўп ўлчовли баҳолаш тизими жорий этилади. Унда оиланинг молиявий ҳолатидан ташқари, оила аъзоларидаги сурункали касалликлар, ногиронлик, ташқи меҳнат миграцияси ва оиланинг кўп фарзандлилиги каби мезонлар ҳам ҳисобга олинади.

Оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати балли скоринг тизими орқали баҳоланиб, натижаларига кўра улар тегишли тоифаларга ажратилади ва ижтимоий ёрдам ҳамда хизматлар билан қамраб олинади.

Бундан ташқари, «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилалар аъзоларига оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 2026 йилда қўшимча 100 млрд сўм, 2027 йилда эса 300 млрд сўм миқдорида фоизсиз кредитлар ажратилади.

563
0

Комментарии