• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Реклама 11 сентября 11:00

InfinBANK дан навбатдаги ижтимоий лойиҳа: Хоразмдаги эҳтиёжманд оилаларга 156 та янги хонадон тақдим этилади

InfinBANK ижтимоий масъулият доирасида аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга қаратилган лойиҳаларини давом эттирмоқда. Банкнинг Хоразм вилоятидаги янги ташаббуси эҳтиёжманд оилаларни замонавий ва яшашга тайёр хонадонлар билан таъминлашга йўналтирилган.

474
0
uznews.uz

Лойиҳа доирасида Шовот туманидаги «Янги Ўзбекистон» даҳасида 156 та хонадондан иборат тўртта етти қаватли уйлар қурилиб, эҳтиёжманд оилаларга тўлиқ жиҳозланган ҳолда топширилади.

Лойиҳани амалга ошириш учун InfinBANK, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик доирасида уй-жойга муҳтож оилаларни аниқлаш, муҳандислик-коммуникация ҳамда ҳуқуқий расмийлаштириш масалаларини мувофиқлаштириш кўзда тутилган.

Хонадонлар 2027 йилги Мустақиллик байрами арафасида босқичма-босқич топширилиши режалаштирилмоқда.

Хоразмдаги ташаббус InfinBANK нинг ҳудудларда амалга ошираётган ижтимоий лойиҳаларининг давомидир. Аввалроқ Қорақалпоғистонда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож 101 ёш оилага янги хонадонлар калити топширилган эди.

Instagram: @investfinancebank
Facebook: fb.com/InFinBank
Telegram: t.me/infinbank_news

Реклама ҳуқуқи асосида

474
0

Комментарии