• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 10 сентября 17:58

«Экополиция» инспектори браконьерларнинг қаршилиги оқибатида ҳалок бўлди

Сирдарё дарёси ўзанида ноқонуний балиқ овлаш ҳолатини аниқлаш бўйича ўтказилган тезкор рейд вақтида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси инспектори Мирзо Ботиров ҳалок бўлди.

515
0
uznews.uz коллажи

Ҳодиса 9 сентябрь куни соат 23:00 атрофида Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд тадбири вақтида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, инспектор электр қармоқдан фойдаланиб, ноқонуний балиқ овлаётган шахсларни аниқлашга уринган. Ҳуқуқбузарлар қаршилик кўрсатиши натижасида Мирзо Ботиров сувга тушиб кетган. 

Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда қидирув ишлари олиб борилган. 10 сентябрь куни инспекторнинг жасади топилган.

Ҳозирда воқеанинг барча тафсилотларини ўрганиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда. Шунингдек, марҳумнинг оила аъзоларига зарур моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда.

Қўмита маълум қилишича, Мирзо Ботиров бутун меҳнат фаолиятини атроф-муҳитни муҳофаза қилишга бағишлаган. Унинг табиатни асраш ва экологик қонунчилик талабларини таъминлаш йўлидаги хизматлари ҳамда кўрсатган жасорати муносиб баҳоланиб, инспектор «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан вафотидан сўнг тақдирланади.

515
0

Комментарии