• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 10 сентября 11:26

Трамп ҳар бир америкалик катта ёшли фуқарога $5 мингдан беришни ваъда қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Республикачилар партияси Конгрессдаги назоратини сақлаб қолса, ҳар бир катта ёшли америкаликка 5 минг доллардан «дивиденд» тўлашини маълум қилди.

228
0
REUTERS

Трамп бу ваъдани 9 сентябрь куни Далласда Республикачилар партиясининг Конгресс сайловларига бағишланган йиғинида билдирди. Унинг айтишича, тўловлар партия ноябрь ойидаги оралиқ сайловларда Сенат ва Вакиллар палатасидаги назоратини сақлаб қолган тақдирда амалга оширилади.

Трамп ушбу тўловни «Trump Dividend» деб атади. У пул АҚШ ҳудудида сарфланиши кераклигини ҳам таъкидлади. Бироқ маблағларни қандай тартибда тарқатиш, кимлар тўлов олиши ва дастур қандай молиялаштирилиши бўйича ҳозирча аниқ механизм эълон қилинмаган.

Дастур амалга оширилса, унинг умумий қиймати 1 триллион доллардан ошиши мумкин. Шу сабабли бундай тўловларни амалга ошириш учун Конгресс тасдиғи талаб қилиниши эҳтимоли юқори. Вице-президент Жей Ди Вэнс эса кейинчалик бой америкаликлар тўловдан четлатилиши мумкинлигини айтган.

Трамп аввал ҳам тарифлардан тушадиган даромадлар ҳисобидан америкаликларга камида $2 мингдан тўлаш ғоясини илгари сурган эди, аммо бу тўловлар амалга оширилмаган.

228
0

Комментарии