• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 10 сентября 09:48

Сурхондарёда қадимий қабристон ҳудудидан 100 га яқин дафн жойи аниқланди

Археологлар қабрлар тузилиши ва топилмаларга асосланиб, ёдгорлик Бронза даврида Жанубий Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган Сополлитепа маданиятига мансублигини тахмин қилмоқда.

147
0
gov.uz/ru/madaniymeros/

Самарқанд археология институти ва Хитойнинг Шимоли-Ғарбий университети Ипак йўли археологиясини тадқиқ этиш маркази ҳамкорлигида Сурхондарёдаги қадимий Озод қабристонида археологик қазишма ва тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тадқиқотлар 15 август куни бошланган. Ёдгорлик 2023 йилда Сурхондарё ҳавзасининг шарқий қисмида ўтказилган дала қидирув ишлари давомида аниқланган. У Шўрчи туманидаги Озод қишлоғидан жануби-шарқда, Далварзинтепа ёдгорлигидан қарийб 6 километр масофада жойлашган.

Майдони тахминан 200×100 метр бўлган ёдгорлик ҳудудида 100 га яқин қабр аниқланган. Ҳозирда қабристоннинг жануби-ғарбий қисмидаги 10 дан ортиқ дафн жойида археологик тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Дастлабки натижаларга кўра, қабрларнинг тузилиши ва улардан топилган археологик ашёлар Сополлитепа маданиятига хос хусусиятларга эга. Ушбу маданият Бронза даврида, милоддан аввалги II минг йилликда Жанубий Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган.

Радиоуглерод таҳлили ҳамда топилмаларнинг қиёсий-типологик ўрганилиши натижасида ёдгорлик милоддан аввалги 1700–1500 йилларга тегишли экани тахмин қилинмоқда.

Мутахассислар Озод ёдгорлиги ҳудуддаги қадимий дафн анъаналарининг шаклланиши ва ривожланиш босқичларини ўрганишда муҳим илмий аҳамиятга эга эканини таъкидлаган.

147
0

Комментарии