• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 10 сентября 09:38

Тошкентда 1,5 ойда 15 мингдан ортиқ йўловчи автобусда текинга юргани аниқланди

Тошкентда автобусларда йўл ҳақини тўламай ҳаракатланган 15 мингдан ортиқ йўловчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

542
0
Транспорт вазирлиги

Август ойида йўл ҳақини тўламаган 10 843 нафар йўловчига нисбатан маъмурий баённома тузилган. Бу кунига ўртача 350 та ҳолатни ташкил этган, дея хабар бермоқда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ матбуот хизмати.

8 сентябрга қадар эса яна 4 696 нафар йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Ушбу даврда кунига ўртача 587 та протокол расмийлаштирилган.

Шу тариқа, август ойига нисбатан кунлик аниқланган қоидабузарликлар сони 237 тага ёки қарийб 68 фоизга ошган.

Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрдан бошлаб Тошкент автобусларида йўл ҳақини автобусга чиқиш вақтида тўлаш талаб этилмоқда. Автобусга киришда йўл ҳақини тўламаган йўловчи чиптасиз йўловчи ҳисобланади.

Йўл ҳақини тўламаслик Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 144-моддаси 5-қисмига асосан 44 минг сўм миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

542
0

Комментарии