• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 8 сентября 20:09

Ўзбекистон ва Сербия стратегик шериклик муносабатларини ўрнатди

Ўзбекистон ва Сербия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди. Бу ҳақда икки давлат президентлари Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич Белграддаги музокаралар якунлари бўйича Қўшма декларацияни имзолади.

222
0
prezident.uz

Президентлар иштирокида икки томонлама ҳамкорликнинг турли йўналишларига оид қатор ҳужжатларни алмашиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Жумладан, ҳужжатлар қуйидаги соҳаларда ҳамкорликни қамраб олди:

  • меҳнат миграцияси ва фуқаролар ҳаракатчанлиги;
  • халқаро автомобиль ташувлари;
  • минтақалараро ҳамкорлик;
  • қишлоқ ва сув хўжалиги;
  • божхона соҳасида ҳамкорлик;
  • эркин савдо тўғрисидаги битим бўйича музокараларни бошлаш;
  • қайта тикланувчи энергетика ва «яшил» технологиялар;
  • фармацевтика ва биотехнология;
  • туризм ва маданий саёҳатлар;
  • Ўрта коридорни ривожлантириш;
  • темирйўл инфратузилмаси;
  • иқтисодий дипломатия;
  • кинематография ва қўшма фильмлар ишлаб чиқариш;
  • маданият соҳасида 2026–2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик;
  • меҳнат хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш;
  • ногиронлиги бўлган шахсларни ҳимоя қилиш ва уларнинг жамиятдаги ўрнини қўллаб-қувватлаш;
  • ахборот-коммуникация технологиялари;
  • рақамлаштириш, электрон ҳукумат ва замонавий технологиялар;
  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш.

Шунингдек, Самарқанд вилояти ва Воеводина автоном ўлкаси ўртасида ҳам шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида келишувга эришилди.

222
0

Комментарии