Дастлабки босқичда 26 декабрь ва январь ойларида Тошкент — Маврикий — Тошкент йўналишида жами 4 та рейс амалга оширилиши режалаштирилган. 2027 йил июнь ойидан эса ушбу йўналиш бўйича ҳафтасига бир марта мунтазам авиарейсларни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.
Янги йўналиш Ўзбекистон учун Африка қитъасида янги туризм бозорини очиш билан бирга, Тошкентнинг Марказий Осиё ва МДҲ давлатларидан Маврикийга йўловчиларни йўналтирувчи транзит марказ сифатидаги салоҳиятини ҳам ошириши кутилмоқда.
Шунингдек, келгусида Қозоғистон, Россия ва бошқа МДҲ давлатларидан сайёҳлар Тошкент орқали Маврикийга сафар қилишлари мумкин.
«Prestige Travel» компанияси асосчиси Ойбек Аҳмедовнинг таъкидлашича, янги авиақатновлар ўзаро сайёҳлар оқимини оширишга хизмат қилиши мумкин.
Авиақатновлар 2026 йилдан ҳар йили июнь–август ойларида амалга оширилаётган «Очиқ туризм мавсуми» дастури доирасида йўлга қўйилмоқда.
Дастур доирасида янги йўналиш очаётган авиакомпанияларга жалб қилинган ҳар бир хорижий сайёҳ учун 100 доллар субсидия ва аэропорт хизматларига 20 фоизлик чегирма берилади. Маҳаллий туроператорларга эса узоқ хориждан жалб қилинган ҳар 1000 нафар сайёҳ учун 5000 доллар миқдорида субсидия ажратилади.
Комментарии