• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 7 сентября 12:26

Одам ўлдириш ва номусга тегиш: Тошкент вилояти энг юқори “натижа” кўрсатди

2026 йилнинг биринчи ярмида гиёҳвандлик, одам ўлдириш ва номусга тегиш билан боғлиқ жиноятлар бўйича статистика эълон қилинди.

499
0
Видеодан кадр

2026 йилнинг биринчи ярмида судланган шахслар томонидан содир этилган айрим турдаги жиноятлар статистикасига кўра, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар энг кўп қайд этилган — жами 5 788 нафар шахс ушбу турдаги жиноят учун судланган.

Ҳудудлар кесимида гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида — 1 273 нафар, энг кам кўрсаткич эса Қорақалпоғистон Республикасида — 86 нафар қайд этилган.

Номусга тегиш билан боғлиқ жиноятлар бўйича жами 228 нафар шахс судланган. Бу турдаги жиноятлар энг кўп Тошкент вилоятида — 34 нафар, энг кам Сирдарё вилоятида — 7 нафар ва Хоразм вилоятида — 7 нафар қайд этилган.

Одам ўлдириш билан боғлиқ жиноятлар бўйича эса жами 179 нафар шахс судланган. Энг юқори кўрсаткич Тошкент вилоятида — 33 нафар бўлса, энг кам кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида — 2 нафарни ташкил этган.

499
0

Комментарии