• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 7 сентября 10:37

Ҳафта давомида Ўзбекистонда ҳарорат +37 даражагача кўтарилиш кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

271
0
uznews.uz

Жорий ҳафтада Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Айрим кунларда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 10–11 сентябрь кунлари эса Бухоро ва Навоий вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кечалари 15–20 даража, кундуз кунлари 32–37 даража атрофида бўлади. Республика шимоли-ғарбида кундузги ҳарорат 25–28 даражагача пасаяди.

7 ва 11 сентябрь кунлари тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида ҳам қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. 8–10 сентябрь кунлари шимол ва чўл ҳудудларида, 11 сентябрь куни эса айрим ҳудудларда шамол 13–18 м/с гача кучайиб, баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 17–20 даража, кундуз кунлари эса 32–37 даража атрофида бўлади. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.

271
0

Комментарии