• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Назначения 7 сентября 09:46

Ўзбекистоннинг Суриядаги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Суриядаги (қароргоҳи Ал-Кувайтда) элчиси Аюбхон Юнусов Сурия ташқи ишлар вазири Асад Ҳасан аш-Шайбонига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

289
0
t.me/syrianmofaex1

Учрашувда Сурия томони Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият қаратаётганини таъкидлади.

Томонлар сўнгги вақтларда Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги алоқалар фаоллашганини қайд этиб, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Музокараларда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон–Сурия ҳукуматлараро қўмитасини тузиш, икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар механизмини йўлга қўйиш ҳамда бошқа қўшма тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

289
0

Комментарии