• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 4 сентября 23:42

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва 16 ёшга тўлмаганлар ҳомиладорлигини яширганлик учун жавобгарлик жорий этилиши мумкин

Гап ФҲДЁ органлари, таълим ва тиббиёт муассасалари, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар ҳақида ички ишлар органлари ва «Инсон» марказларига хабар бериши шарт бўлган бошқа ташкилотлар ходимлари ҳақида бормоқда. Улар бундай ҳолатлар ҳақида хабар бермаган тақдирда жавобгарликка тортилиши мумкин.

251
0
uznews.uz

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни 188-5-модда билан тўлдириш таклиф этилмоқда. Унга кўра, қонунчиликда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида хабар бериш мажбурияти юклатилган давлат органи ёки бошқа ташкилот мансабдор шахси ёхуд ходимининг ички ишлар органлари ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига белгиланган тартибда хабар бермаслиги ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

Бунинг учун фуқаролар ва ходимларга 3–5 БҲМ (1,32 млн сўмдан 2,2 млн сўмгача), мансабдор шахсларга эса 5–10 БҲМ (2,2 млн сўмдан 4,4 млн сўмгача) миқдорида жарима солиниши мумкин.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилса, фуқаролар ва ходимларга 5–10 БҲМ (2,2 млн–4,4 млн сўм), мансабдор шахсларга эса 10–15 БҲМ (4,4 млн–6,6 млн сўм) миқдорида жарима қўлланилиши таклиф этилмоқда.

Лойиҳанинг тушунтириш хатида таъкидланишича, ҳужжатни ишлаб чиқишга Президентнинг хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисидаги фармони асос бўлган.

Жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ФҲДЁ бўлимлари, таълим ва тиббиёт муассасалари, шунингдек, диний ташкилотлар вакилларининг эрта никоҳлар, 16 ёшга тўлмаган вояга етмаганлар ўртасидаги ҳомиладорлик ҳолатлари ва қонунчиликнинг бошқа бузилишлари ҳақида ички ишлар органлари ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига хабар бермаслиги учун маъмурий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.

Қайд этилишича, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашишда давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар мансабдор шахслари ва ходимларининг ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида ўз вақтида ва тўлиқ ахборот бериши муҳим аҳамиятга эга.

Лойиҳа бўйича жамоатчилик муҳокамаси 19 сентябрга қадар давом этади.

251
0

Комментарии