• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 4 сентября 19:00

Такси ҳайдовчиларининг қарийб учдан бири йил бошидан бери 1 млн сўмдан кам даромад олган — СДҚ

2026 йилнинг дастлабки 8 ойида 133,7 минг нафар такси ҳайдовчиси, яъни агрегаторлар орқали ишлаётганларнинг қарийб 28 фоизи 1 млн сўмгача даромад олган. 100 млн сўмдан ортиқ даромад топган такси ҳайдовчилари эса жами ҳайдовчиларнинг 1,6 фоизини ташкил этган.

764
0
uznews.uz

Такси хизматларидаги жами айланма 7,2 трлн сўмдан ошган. Унинг 4,5 трлн сўми ёки 63,1 фоизи нақд, 2,6 трлн сўми ёки 36,9 фоизи нақдсиз тўловлар ҳисобига тўғри келган. Ўртача чек 21 785,5 сўмни ташкил этган.

Агрегаторлар орқали йўловчи ташиш билан 481,1 минг нафар ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи шуғулланмоқда. Улар орасида 4 107 нафар аёл бор.

Даромади 100 млн сўмдан ошган ҳайдовчилар сони 7,9 мингдан зиёд. 50–100 млн сўм даромад олганлар — 31,5 минг, 10–50 млн сўм — 124,4 минг, 5–10 млн сўм — 59,9 минг, 1–5 млн сўм — 123,6 минг ва 1 млн сўмгача даромад олганлар 133,7 минг нафарни ташкил этган.

Таксида энг кўп Cobalt — 27 фоиз, Nexia — 19,3 фоиз ва Lacetti — 16,1 фоиз улушга эга. Электромобиллар улуши эса 2,5 фоизни ташкил этган.

Агрегаторлар январь–август ойларида 149,2 млрд сўм солиқ тўлаган. Шундан 46,8 млрд сўми қўшилган қиймат солиғига тўғри келади.

764
0

Комментарии