• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 4 сентября 12:20

E-9 визаси: Кореада иш жойини ўзгартириш учун агентлик розилигини олиш бекор қилинди

Миграция агентлиги Корея Республикасида E-9 визаси асосида ишлаётган фуқаролар билан тузиладиган уч томонлама шартномага ўзгартиш киритди.

678
0
depositphotos

Эндиликда фуқаролар иш жойини ўзгартиришдан олдин Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонасидан розилик олиши шарт эмас. Шунингдек, ушбу талабни бузганлик учун жарима қўллашни назарда тутувчи банд ҳам шартномадан чиқариб ташланди.

Агентлик маълум қилишича, ўзгартишлар Кореядаги иш берувчилар ва нодавлат ташкилотлари билан ўтказилган музокаралар ҳамда фуқаролар мурожаатлари таҳлили асосида киритилган.

Шу билан бирга, мазкур ўзгариш Корея Республикасининг E-9 визаси бўйича қонунчилик талабларини бекор қилмайди. Фуқаро меҳнат шартномасини бекор қилганидан сўнг 1 ой ичида иш изловчи сифатида рўйхатдан ўтиши ва 90 кун ичида янги ишга жойлашиши лозим.

Белгиланган муддатларда ишга жойлашмаган ва Кореядан чиқиб кетмаган фуқаро ноқонуний мақомга ўтиши мумкин. Бундай ҳолатда Корея қонунчилигига мувофиқ жарима, депортация ва мамлакатга қайта киришга тақиқ қўлланиши мумкин.

Агентлик фуқароларни иш жойини ўзгартиришда Корея қонунчилигида белгиланган тартиб ва муддатларга қатъий риоя қилишга чақирди.

678
0

Комментарии