• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 4 сентября 09:43

Фарғона ва Наманганда “таблетка” ва наркотик аниқланди

ДХХ Қўқон ва Наманган туманида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига оид бир нечта ҳолатни фош қилди.

528
0
t.me/xavfsizlik_uz

Қўқонда аввал судланган 44 ёшли шахснинг уйи кўздан кечирилганда, ертўлада 782 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситаси топилди.

Яна бир ҳолатда фуқаронинг хонадонидан 758 грамм «гашиш», гиёҳвандлик воситалари қолдиқлари бўлган 6 та пичоқ ва 4 та электрон тарози ашёвий далил сифатида олинди.

Наманган туманида «Фарғона — Наманган» йўналишида ҳаракатланган «Lacetti» автомашинаси тўхтатилиб, салонидан 465 грамм «гашиш» аниқланди. Машинани Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган шахс бошқарган.

Барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

528
0

Комментарии