• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 3 сентября 17:09

Тошкентда Глинка кўчасининг бир қисми чўкиб кетди — жабрланган бор

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги Глинка кўчасида йўлнинг бир қисми чўкиб кетди. Ҳодиса оқибатида бир киши енгил тан жароҳати олган.

502
0
соц сети

Ижтимоий тармоқларда кўчада кучли портлашга ўхшаш товуш эшитилгани ва айрим автомобиллар зарарлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Видеоларда йўл қопламасининг чўкиб кетгани акс этган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилишича, жабрланган шахсга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда кўчанинг мазкур қисмида транспорт ҳаракати вақтинча чекланган. Ҳайдовчилардан муқобил йўналишлардан фойдаланиш сўралмоқда.

Ҳодиса жойида тегишли ташкилотлар ва мутахассислар ишламоқда. Воқеа сабаблари аниқланмоқда.

«Veolia Energy Tashkent» компанияси ҳам авария-таъмирлаш бригадаси ҳодиса жойига юборилганини маълум қилди. Мутахассислар фавқулодда хизматлар билан ҳамкорликда йўлнинг чўкиши сабабларини ўрганмоқда.

Айни пайтда ҳеч қандай сизиб чиқиш ҳолати аниқланмаган.

502
0

Комментарии