• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 3 сентября 11:08

Ҳиндистон фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш тартиби соддалаштирилди

Президентнинг «Халқаро тан олинган визаларга эга бўлган хорижий фуқаролар учун Ўзбекистон Республикасига кириш тартибини соддалаштириш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

468
0
uznews.uz

Фармонга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб Ҳиндистон фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби жорий этилади.

Бунда Ҳиндистон фуқаролари Австралия, АҚШ, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги, Канада, Корея Республикаси, Шенген келишуви иштирокчиси бўлган давлатлар, Янги Зеландия ёки Япониянинг амалдаги кўп марталик бизнес ёки туризм визасига эга бўлиши лозим.

Шунингдек, улар ўз мамлакатига ёки учинчи давлатга учиш учун авиачипта тақдим этиши талаб этилади.

Мазкур талабларга жавоб берадиган Ҳиндистон фуқаролари юқоридаги визалардан бирининг амал қилиш муддати давомида Ўзбекистонга кирган кундан бошлаб 30 кунгача мамлакат ҳудудида визасиз бўлиши мумкин.

 

468
0

Комментарии