• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 2 сентября 20:07

Ҳафта охирида ҳаво салқинлашиб, қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат бироз пасайиб, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Кундузи ҳаво +28…+33 даража, жанубда +35 даражагача исийди.

300
0
uznews.uz

2 сентябрдан 4 сентябрга қадар Бухоро, Навоий, Самарқанд, Фарғона водийси ва Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Айрим жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучаяди, чўл ҳудудларида эса 2 сентябрь куни 20–22 м/с гача етиши мумкин.

Тошкентда асосан кам булутли ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Фақат 4 сентябрь куни эрталаб айрим жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Пойтахтда кечаси +15…+17, кундузи +28…+30 даража бўлади.

300
0

Комментарии