• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 2 сентября 08:42

Ўзбекистоннинг қуруқ мевалари АҚШдаги Costco дўконларида сотилиши мумкин

Ўзбекистонлик қуруқ мевалар АҚШнинг йирик чакана савдо тармоқларидан бири — Costco дўконларида пайдо бўлиши мумкин.

246
0
Dreamstime.com

Ўзбекистоннинг АҚШдаги Бош консули Аҳрор Бурханов Costco Wholesale раҳбарияти билан учрашиб, маҳаллий қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва ҳунармандчилик маҳсулотларини Америка бозорига етказиб бериш истиқболларини муҳокама қилди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти тақдим этилди. Шунингдек, АҚШга олиб киришга рухсат берилган маҳаллий майиз ва қуриқ ўрик намуналари компания вакилларига кўрсатилди.

Costco вакиллари ўзбек майизининг сифати ва ташқи кўринишини юқори баҳолаб, уни тармоқ дўконларида сотиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр эканини билдирди.

Томонлар, шунингдек, писта, ёнғоқ, бодом, кўк мевалар, олча, узум, анор ва бошқа янги ҳамда қуритилган меваларни Ўзбекистондан АҚШга етказиб бериш имкониятларини муҳокама қилди.

Costco Wholesale АҚШдаги энг йирик улгуржи-чакана савдо тармоқларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон маҳсулотларининг унинг дўконларида сотилиши мамлакат экспортининг Америка бозоридаги қамровини сезиларли даражада кенгайтириши мумкин.

246
0

Комментарии