• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 28 августа 16:41

Сиэтл шаҳри 1 сентябрни «Ўзбекистон Мустақиллиги куни» деб эълон қилди

АҚШнинг Сиэтл шаҳри мэри Кэти Б. Уилсон 2026 йил 1 сентябрни «Ўзбекистон Мустақиллиги куни» деб расман эълон қилди.

563
0
uznews.uz

Ҳужжатда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги, мамлакатнинг шу давр мобайнида суверенитет, тараққиёт ва кенг кўламли ўзгаришлар йўлидан ўтгани таъкидланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига эга давлат экани, иқтисодиёти йиллик 5–6 фоиз атрофида ўсиб бораётгани ҳамда очиқ бозор ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга интилаётгани қайд этилган.

Прокламацияда Ўзбекистоннинг қадимий Ипак йўли марказида жойлашгани ва бугунги кунда 100 миллиондан ортиқ истеъмолчини қамраб олувчи минтақага стратегик дарвоза вазифасини бажараётганига урғу берилган.

Бу савдо, инвестиция, логистика, технология ва энергетика соҳаларида Сиэтл бизнес ҳамжамияти билан ҳамкорлик қилиш учун катта имконият сифатида баҳоланган.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Сиэтлдаги Бош консуллиги фаолияти икки томон ўртасида одамлар, бизнес ва давлат идоралари даражасидаги узоқ муддатли алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланган. 

563
0

Комментарии