• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 27 августа 11:49

Президент фармони билан 852 нафар маҳкум афв этилди

Ўзбекистон Президентининг фармони билан қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 852 нафар жазо муддатини ўтаётган шахс афв этилди. Уларнинг 604 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади.

1088
0
uznews.uz

Президент фармони билан 852 нафар маҳкум афв этилди.

Фармон Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан қабул қилинган. Унга мувофиқ, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган шахсларга нисбатан афв этиш чораси қўлланилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали маълум қилди.

Афв этилганларнинг 604 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади. 115 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилади. 52 нафарининг тайинланган жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилади.

Шунингдек, 81 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддати қисқартирилади.

Афв этилганлар орасида етти нафар чет эл фуқароси ҳам бор. 63 нафари тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслардан иборат.

Афв этилганларнинг 375 нафари ёшлар, 49 нафари аёллар, 37 нафари эса 60 ёшдан ошган эркаклардир.

Таҳлилларга кўра, 2017 йилдан буён Президентнинг афв этиш билан боғлиқ 31 та фармони эълон қилинган. Ушбу фармонлар асосида жазо муддатини ўтаётган 10 567 нафар шахс афв этилган.

1088
0

Комментарии