• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 26 августа 10:10

АҚШ суди 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришга қўйилган тақиқни бекор қилди

АҚШнинг Нью-Йорк Жанубий округи федерал суди Давлат департаменти томонидан 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни вақтинча тўхтатиш ҳақидаги сиёсатни бекор қилди. Давлатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

275
0
uznews.uz

Судья Жаннетт Варгас мазкур сиёсат АҚШ қонунчилигига зид экани ва Давлат котиби Марко Рубио ваколатларидан ташқарига чиққан ҳолда қабул қилинганини таъкидлади.

Қарорга кўра, консуллик ходимлари ҳар бир аризачининг ҳужжатларини алоҳида кўриб чиқиши керак. Фақат фуқаролик асосида бутун бир давлат фуқароларига нисбатан умумий чеклов жорий этиш қонунчиликда белгиланган тартибни бузади.

Рўйхатга Ўзбекистон билан бир қаторда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон рўйхатда йўқ, шунингдек Эрон, Ироқ, Покистон, Беларусь, Грузия, Арманистон ва бошқа давлатлар киритилган эди.

Суд нафақат визалар беришни тўхтатиш сиёсатини бекор қилди, балки айнан шу чеклов асосида рад этилган визаларни қайта кўриб чиқишни ҳам буюрди.

Шу билан бирга, қарор ушбу давлатлар фуқароларига визалар автоматик равишда берилишини англатмайди. Консуллик ходимлари қонунчиликда назарда тутилган бошқа асослар бўйича виза беришни рад этиши мумкин.

Томонлар 11 сентябрга қадар иш бўйича қолган талабларни кўриб чиқишнинг кейинги тартиби юзасидан судга қўшма таклиф киритиши керак.

275
0

Комментарии