• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 25 августа 20:23

Тошкентда ҳокимликлар иш вақти 8:00 дан бошланиши таклиф қилинмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар ва туман ҳокимликлари, шаҳар бошқармалари ҳамда уларга қарашли бўлинмаларда иш вақтини 8:00 дан 17:00 гача белгилашни таклиф қилмоқда.

295
0
uznews.uz

Ҳокимлик маълум қилишича, бугунги кунда кўплаб ижтимоий муассасалар, давлат ташкилотлари ва корхоналарда иш куни соат 8:00 да бошланади. Шу вақтдан бошлаб аҳоли давлат ва шаҳар хизматларига мурожаат қилади. Шу сабабли ҳокимлик ва унга қарашли хизматларнинг ҳам фуқароларга эрталабдан хизмат кўрсатишга тайёр бўлиши муҳим.

Янги иш жадвали бир нечта идора иштирокини талаб қиладиган масалаларни тезроқ мувофиқлаштириш имконини ҳам бериши кутилмоқда.

Шунингдек, Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази таҳлилларига кўра, иш бошланиш вақтларини тақсимлаш эрталабки тирбандлик пайтида йўл тармоғига тушадиган юкламани камайтиришга ёрдам беради. Янги график жорий этилса, тушлик вақти ҳам шунга мос равишда ташкил қилиниб, кун давомида транспорт оқими ва умумий овқатланиш объектларига тушадиган юклама бир маромда тақсимланиши мумкин.

Ҳокимлик якуний қарор қабул қилишдан олдин пойтахт аҳолисининг фикрини ўрганиш муҳимлигини таъкидлади.

Таклиф аҳоли томонидан қўллаб-қувватланса, у белгиланган тартибда касаба уюшмалари ташкилотлари билан келишиш учун киритилади.

Сўровнома натижалари 28 август куни сарҳисоб қилиниши режалаштирилган.

295
0

Комментарии