• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 25 августа 15:31

Украинадаги урушда қатнашган андижонлик йигит 3 йилга қамалди

27 ёшли йигит Россияда наркотик сабаб қамоққа олиниб, урушга юборилган ва икки бор жароҳат олиб, ватанга қайтган.

319
0
ТАСС

Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман суди Россия Қуролли кучлари сафида Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган 27 ёшли Ҳ.Ж.га нисбатан ҳукм чиқарди.

Суд ҳужжатларига кўра, 2023 йилда Россияда наркотик билан боғлиқ айблов билан 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Қамоқхонада босимлардан қутилиш ва моддий манфаатдорлик мақсадида РФ Қуролли кучлари билан шартнома тузиб, Украинадаги урушга юборилган.

У урушда икки бор жароҳат олиб, Москвадаги ҳарбий шифохонага жойлаштирилган. 2026 йил 19 январь куни шифохонадан қочиб, самолётда Тошкентга қайтиб келган.

Суд уни Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми (Ёлланиш) билан айбли деб топиб, 57-моддани қўллаган ҳолда 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. У суд залидан қамоққа олинди.

319
0

Комментарии