• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 25 августа 09:30

Самарқандда собиқ ЙҲХХ ходими 6 млрд сўмлик фирибгарлик учун 8 йилга қамалди

Самарқанд вилояти Ургут тумани жиноят ишлари бўйича судида собиқ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) ходимига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

228
0
Видеодан кадр

Тергов материалларига кўра, у хизмат либоси, гувоҳномаси ва хизмат автомобилидан фойдаланиб, фуқаролар ишончига кирган. Шундан сўнг улардан қимматбаҳо автомобилларни олиб, пулларини қисқа муддатда тўлашга ваъда берган. Айрим ҳолатларда пулни қайтариш кафолати сифатида хизмат гувоҳномасини ҳам қолдирган.

Жабрланувчилар сони кўп бўлгани сабабли жиноят иши бир неча қисмга ажратилган. Бу сафар суд 10 нафар жабрланувчига тегишли 26 та эпизодни кўриб чиқди. Ушбу эпизодлар бўйича фуқароларга етказилган моддий зарар қарийб 6 млрд сўмни ташкил этган.

Судда судланувчи фирибгарлик схемасида ўзи ягона иштирокчи бўлмаганини, автомобилларни топшириш ва битимларда воситачилик қилганини айтди. У қилмишидан пушаймон эканини билдириб, жабрланувчилар, ота-онаси ва давлатдан кечирим сўради.

Суд уни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан айбдор деб топиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. Жазо умумий тартибдаги колонияда ўталиши белгиланди.

228
0

Комментарии