• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 24 августа 12:01

Ўзбекистонда ёзнинг сўнгги иш ҳафтаси иссиқ бўлади

Ўзбекистонда 24–28 август кунлари ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрга яқин бўлган бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат яна 2–3 даражага кўтарилади.

554
0
uznews.uz

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, ҳафтанинг биринчи ярмида республика ҳудудида кундузги ҳарорат 32–35 даража атрофида бўлади. Кечалари эса ҳаво 18–23 даражагача пасаяди.

27–28 август кунлари кундузги ҳарорат 35–38 даражагача, мамлакатнинг жанубий ҳудудларида эса 39–40 даражагача кўтарилади.

24–28 август кунлари республикада ҳаво бироз булутли, айрим жойларда ўзгарувчан бўлади. Бугун Тошкент ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. 24 август куни айрим жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли бор.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. 24–26 август кунлари ҳаво ҳарорати 32–35 даража, 27–28 август кунлари эса 35–37 даража бўлади. Кечалари ҳарорат 18–21 даража атрофида сақланади.

Пойтахтда шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. 24 август куни унинг тезлиги 11–14 м/с гача кучайиши ва шаҳарнинг айрим ҳудудларида чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

554
0

Комментарии