• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 22 августа 18:04

«Пахтакор» ўнида хатога йўл қўйган VAR ҳаками мавсум охиригача четлатилди

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази Суперлиганинг 18-турида «Пахтакор» — «Сурхон» учрашувида бекор қилинган гол эпизодида VAR ҳаками хатога йўл қўйганини тан олди.

393
0
FC PAKHTAKOR

21 август куни Тошкентда ўтган баҳс 0:0 ҳисобида якунланган. Учрашувнинг қўшимча вақтида «Пахтакор» футболчилари гол урган, аммо VAR текширувидан сўнг гол бекор қилинган.

Ўйиндан кейин «Пахтакор» ҳакамлар бригадаси ишидан норозилигини билдириб, расмий шикоят берди. Клубнинг таъкидлашича, бош ҳакам баҳсли вазиятни мониторда мустақил кўриб чиқиши керак бўлган. «Пахтакор» шунингдек, VAR ҳакамлари ўртасидаги мулоқот аудиосини очиқлашни сўраган.

Масалани Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказининг экспертлар гуруҳи кўриб чиқди. Мутахассислар хулосасига кўра, VAR ҳаками Равшан Абдувоҳидов протокол талабларини бузган ва бош ҳакамни вазиятни мониторда мустақил кўриб чиқишга чақирмаган.

Натижада бош ҳакам голни эпизодни шахсан қайта кўриб чиқмасдан, VAR ҳаками тақдим этган маълумот асосида бекор қилган.

Шу сабабли Равшан Абдувоҳидов VAR ҳаками сифатида жорий мавсум охиригача ишлашдан четлатилди.

Экспертлар хулосасида эса гол аслида ҳисобга олиниши керак ёки йўқлигига алоҳида баҳо берилмаган. Қайд этилган асосий қоидабузарлик — VAR протоколининг бузилганидир.

«Пахтакор» «Сурхон» билан дурангдан сўнг 39 очко жамғарган ва Суперлига жадвалида 2-ўринда бормоқда. Пешқадам «Нефтчи» ҳисобида 42 очко бор.

393
0

Комментарии