• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 7 августа 16:22

Тошкентдан Манчестерга тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилиши мумкин

Тегишли келишувлар Буюк Британиядаги аэропортларнинг энг йирик оператори — Manchester Airports Group компанияси вакили билан музокаралар давомида эришилган.

311
0
uznews.uz

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов Manchester Airports Group (MAG) компаниясининг корпоратив масалалар бўйича директори Рис Уолли билан учрашди, деб хабар берди «Дунё» АА.

Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги транспорт қатновларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди. Хусусан, Тошкент — Манчестер йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш имконияти кўриб чиқилди.

Британия томони тўғридан-тўғри авиақатновларнинг йўлга қўйилиши икки мамлакат ўртасидаги нафақат ишбилармонлик ва сайёҳлик алоқаларини мустаҳкамлашга, балки Ўзбекистоннинг транзит имкониятларини кенгайтиришга ҳам хизмат қилишига ишонч билдирди. Рис Уолли, шунингдек, Ўзбекистон авиакомпанияларига зарур ёрдам кўрсатиш ва лойиҳани амалга оширишга кўмаклашишга тайёрлигини маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, Манчестер аэропорти Буюк Британиянинг шимоли ва Шимолий Европадаги энг йирик транспорт-логистика марказларидан бири ҳисобланади. Аэропортнинг йиллик йўловчи оқими 32 миллион кишидан ошади. Иккита учиш-қўниш йўлаги мавжудлиги эса келгусида ушбу кўрсаткични йилига 70 миллион нафар йўловчига етказиш имконини беради.

311
0

Комментарии