• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 7 августа 14:00

97 ёшли аёл самолёт қаноти устида парвоз қилиб, ўзининг Гиннес рекордини янгилади — видео

Буюк Британиянинг Челтенҳэм шаҳрида яшовчи 97 ёшли Бетти Бромаж дунёдаги энг ёши катта аёл wing walker сифатида ўзининг Гиннес рекордини янгилади.

249
0
PA Images via Getty

Бромаж ҳаёти давомида самолёт қаноти устига маҳкамланган ҳолда олти марта парвоз қилган. У бундай экстремал машғулотни илк бор 87 ёшида синаб кўрган эди. Бу гал эса у тўрт йил аввал ўрнатган рекордини янада янгилади. 

«Акс ҳолда ҳаёт мен учун зерикарли бўлиб қолади. Мен машина ҳайдай олмайман, яхши кўра олмайман, лекин ҳали ҳам қила оладиган ишларимни қилишни хоҳлайман», — деди у BBC'га берган интервьюсида.

Унинг таъкидлашича, инсон ҳеч қачон «қўлимдан келмайди» деган сўзни ишлатмаслиги керак.

«Одамлар "мен буни қила олмайман" дейишади. Мен эса 87 ёшимда бу машғулот ҳақида эшитиб, "нега синаб кўрмаслигим керак?" деб ўйлагандим», — деди у.

У тахминан 4,5 метр баландликдаги самолёт қанотига чиқиб, махсус хавфсизлик жиҳозлари билан маҳкамланган ҳолда парвозни амалга оширди.

249
0

Комментарии