• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 7 августа 12:38

Ўзбекистон фуқаролари учун АҚШда қишлоқ хўжалиги соҳасида ишга юборилиши мумкин

АҚШнинг йирик рекрутинг компанияларидан бири ва Ўзбекистон Миграция агентлиги H-2A визаси дастури доирасида Ўзбекистон фуқароларини АҚШда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

282
0

Ўзбекистон Миграция агентлиги ва АҚШнинг қишлоқ хўжалиги соҳасига хорижлик ишчиларни жалб қилишга ихтисослашган йирик рекрутинг компанияларидан бири ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

Битимга мувофиқ, Ўзбекистон фуқароларини АҚШда H-2A визаси дастури доирасида мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига тайёрлаш ва ишга жойлаштириш йўлга қўйилади.

Лойиҳа доирасида:

  • америкалик иш берувчилар эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўқув дастурлари ишлаб чиқилади;
  • инглиз тили ва касбий тайёргарлик курслари ташкил этилади;
  • номзодларнинг амалий кўникмалари баҳоланиб, қўшма сертификатлаш тизими жорий этилади;
  • ишчиларни танлаш ва хорижга юборишнинг шаффоф механизми йўлга қўйилади.

Миграция агентлиги номзодларни саралаш, уларни АҚШ меҳнат қонунчилиги ва меҳнат шароитлари бўйича тайёрлаш, шунингдек, меҳнат шартномаси тугагач, фуқароларнинг ўз вақтида Ўзбекистонга қайтишини назорат қилиш учун масъул бўлади.

Дастурда иштирок этиш учун америкалик иш берувчилар талаблари ҳамда рўйхатдан ўтиш тартиби ҳақидаги маълумотлар Xorijda ish Telegram канали орқали эълон қилиб борилади.

282
0

Комментарии