• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 7 августа 12:16

Ҳайвонларга мажбурий паспорт олиш тўғрисидаги қонун кучга кирди

Энди мушук, ит ва бошқа уй ҳайвонлари эгалари уларни қонунда белгиланган муддатларда мажбурий тарзда идентификация қилиши ва рўйхатдан ўтказиши шарт.

594
0
uznews.uz

2026 йил 7 август санасидан "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида"ги Қонун кучга кирди.

Қонунда қуйидагилар назарда тутилган:

 1. Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сақланадиган ва (ёки) кўпайтириладиган ҳайвонлар идентификация қилиниши ҳамда рўйхатга олиниши керак.

2. Ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олишнинг қуйидаги муддатлари белгиланган:

— қорамол, кўй, эчки ва туялар – туғилганидан 14 кундан кейин;
— отлар – туғилганидан 4 ойдан кейин;
— чўчқалар туғилганидан – 1 ойдан кейин;
— итлар ва мушуклар – туғилганидан 3 ойдан кейин.

Бунда ҳайвонлар кўрсатилган муддатлар тугаганидан кейин 1 ойдан кечиктирмай идентификация қилиниши ва рўйхатга олиниши керак.

3. Сақлаш ва (ёки) кўпайтириш мақсадида Ўзбекистонга олиб кириладиган ҳайвонлар олиб кирилган санадан эътиборан 21 кундан кечиктирмай идентификация қилиниши лозим.

4. Ўзбекистонда сақланадиган ва (ёки) кўпайтириладиган ҳайвонлар сўйилган (нобуд бўлган, ўлган, йўқ қилинган) ёки Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига олиб чиқилган тақдирда 7 кунлик муддатда ҳисобдан чиқарилади.

5. Ваколатли давлат органининг вакили ҳайвон эгасининг мурожаатига асосан 5 иш куни ичида ҳайвонни идентификация қилиши ва рўйхатдан ўтказиши лозим.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин: 

594
0

Комментарии