• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 6 августа 10:11

Тошкентда бувиси тенги аёлга тегажоғлик қилган йигит қамалди

20 ёшли йигит маст ҳолда кекса аёлга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилгани учун жазо тайинланди.

679
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Аввалроқ, Яшнобод тумани «Ширинобод» маҳалласи ҳудудида 2004 йилда туғилган йигит маст ҳолатда кекса аёлга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этгани ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар бергандик.

Мазкур ҳолат юзасидан йигитга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Судда ҳуқуқубузар йигит юқорида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарлик ҳаракатига иқрорлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, қилмишининг оқибатларини тўлиқ тушуниб етканлигини, келгусида бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраб, кўрсатув берди.

Суд қарори билан у МЖтКнинг 183-моддаси, 187-моддаси 2-қисми ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилди.

679
0

Комментарии