• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 4 августа 10:09

Тошкентда 10 та туман ҳокимига нисбатан хизмат текшируви бошланди

Бектемир, Миробод, Мирзо Улуғбек, Олмазор, Сергели, Учтепа, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод ва Яшнобод туманлари ҳокимларига нисбатан текширув олиб борилади.

675
0
uznews.uz

Тошкент шаҳрининг 10 та туман ҳокимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли фармойишида белгиланган.

Қайд этилишича, текширув Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2026 йил 22 июлдаги тақдимномасида келтирилган ҳолатларни ўрганиш мақсадида ўтказилади.

Хизмат текшируви Бектемир, Миробод, Мирзо Улуғбек, Олмазор, Сергели, Учтепа, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод ва Яшнобод туманлари ҳокимларига нисбатан олиб борилади.

Фармойишга мувофиқ, хизмат текширувини ўтказиш бўйича Тошкент шаҳар комиссияси тузилган. Комиссия раиси Ш.Турдиқуловга тақдимномада қайд этилган ҳолатларни холис ва сифатли ўрганиш, натижалари бўйича тегишли хулосаларни расмийлаштириш ҳамда заруратга кўра бошқа ташкилот ва идоралар мутахассисларини жалб этиш вазифаси юклатилган.

Мазкур фармойиш ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари М.Мирҳамидов зиммасига юкланган.

675
0

Комментарии