• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 3 августа 16:43

Ўзбекистонда пальма ёғига акциз солиғини жорий этиш таклиф қилинди

Ўзбекистонда пальма ёғига акциз солиғини жорий этиш таклиф этилди. Бу ташаббусни Фискал тадқиқотлар институти мутахассислари илгари сурмоқда.

333
0
AI / UzNews.uz

Мутахассислар таъкидлашича, пальма ёғининг амалдаги нархи уни истеъмол қилиш билан боғлиқ аҳоли саломатлиги ва соғлиқни сақлаш тизими харажатларини тўлиқ акс эттирмайди.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2026 йилда пальма ёғининг импорт нархи бир тоннаси учун тахминан 1388 доллар (16,9 млн сўм)ни ташкил этади. Таклиф этилаётган акциз ставкаси эса бир тонна учун 139 доллар ёки тахминан 1,7 млн сўмни ташкил қилади.

Йилига 12,8 минг тонна пальма ёғи импорт қилиниши ҳисобга олинганда, ушбу акциз давлат бюджетига қўшимча 21,7 млрд сўм тушум келтириши мумкин.

Мутахассисларнинг қайд этишича, пальма ёғи кўпинча қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида истеъмолчиларга етиб боради. Шу сабабли маҳсулотларни маркировка қилиш ҳар доим ҳам кутилган самарани бермайди, нарх орқали таъсир қилиш эса истеъмолни камайтиришга хизмат қилиши мумкин.

Шунингдек, ташаббус муаллифлари истеъмолчилар етарли маълумотга эга эмаслиги ва ўзини назорат қилиш даражаси пастлиги сабабли пальма ёғининг саломатликка салбий таъсирини кўпинча етарлича баҳоламаслигини таъкидлаган.

Таклифни асослашда таркибида тўйинган ёғлар миқдори юқори бўлган маҳсулотларга солиқ жорий этиш бўйича халқаро тажрибага ҳам таянилган.

333
0

Комментарии