• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Экономика 31 июля 17:52

Биринчи ярим йилликда хорижий компаниялар 143 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлаган

Мамлакатда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 2025 йил давомида тўлаган солиқларининг қарийб 80 фоизини бюджетга ўтказиб бўлган.

445
0
REUTERS

Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудида электрон хизматлар кўрсатувчи 97 та хорижий компания томонидан бюджетга 143,8 млрд сўм солиқ тўланган.

Тўланган солиқларнинг 92% дан ортиғи қуйидаги 10 та хорижий компанияга тўғри келади:

1. Apple - 33,6 млрд сўм;
2. Google - 33,3 млрд сўм;
3. Meta - 28,9 млрд сўм;
4. Valve Corp. - 15,8 млрд сўм;
5. Anthropic - 6,3 млрд сўм;
6. OpenAI - 5,6 млрд сўм;
7. Midasbuy - 2,9 млрд сўм;
8. Вooking.соm - 2,6 млрд сўм;
9. TikTok - 1,6 млрд сўм;
10. Anysphere - 1,5 млрд сўм.

Ўзбекистонда электрон хизматлар учун солиқ тўловчи хорижий компаниялар сони бир йил ичида 78 тадан 97 тага етди. Шу билан бирга, дастлабки олти ой ичида улар бутун 2025 йил учун тўланган маблағнинг деярли 80 фоизини бюджетга ўтказдилар.

445
0

Комментарии