• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 28 июля 13:49

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади, шунингдек, жамоа 2027 йилги Осиё кубогига тайёргарликни бошлайди.

391
0
uznews.uz

Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилди.

Учрашув 6 октябрь куни Жанубий Кореяда бўлиб ўтади. Ўйиннинг аниқ бошланиш вақти ва стадиони ҳозирча эълон қилинмаган.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокидан сўнг 2027 йилги Осиё кубогига тайёргарликни бошлайди.

2027 йилги Осиё кубоги 7 январдан 5 февралга қадар Саудия Арабистонида ўтказилади.

Фабио Каннаваро шогирдлари мусобақанинг B гуруҳидан ўрин олган бўлиб, плей-офф йўлланмаси учун Баҳрайн, Шимолий Корея ва Иордания терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

391
0

Комментарии