• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 22 июля 12:19

Тошкентда 17 ёшли йигит 7 млрд сўмлик криптоактивлар билан ушланди

2009 йилда туғилган йигит умумий қиймати 578 минг АҚШ долларига тенг ноқонуний криптоактивлар айланмасини амалга оширгани аниқланди.

334
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 2009 йилда туғилган йигит умумий қиймати 578 минг АҚШ долларига тенг ноқонуний криптоактивлар айланмасини амалга оширгани аниқланди. Бу маблағ қарийб 6 миллиард 926 миллион сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.

Маълум қилинишича, гумонланувчи махсус қурилмалар ва дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда ноқонуний криптоактивлар савдоси билан шуғулланган.

Унинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда бир дона ноутбук, бир дона мобил телефон, иккита банк пластик картаси ҳамда бир дона моноблок компьютер далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-8-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

334
0

Комментарии