• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 14 июля 18:11

Ўзбекистонда пенсияларни ҳисоблаш тартибини ўзгартириш таклиф қилинмоқда

Пенсияни ҳисоблашда ҳисобга олинадиган иш ҳақи даврини 5 йилдан 20 йилгача ошириш ва ҳисобга олинадиган энг юқори иш ҳақи миқдорини 6,6 млн сўмгача ошириш режалаштирилмоқда. Президентга пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар тақдим этилди.

399
0
president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Ҳозирги вақтда пенсия охирги ўн йил ичида ҳар қандай беш йиллик меҳнат фаолияти учун иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Бунда иш ҳақининг 6 млн сўмдан ошган қисми ҳисоб-китобда инобатга олинмаяпти, бу эса айрим ҳолларда пенсиянинг ўртача миқдори камайишига олиб келмоқда.

Шу муносабат билан пенсияни ҳисоблашда ҳисобга олинадиган иш ҳақи даврини 5 йилдан 20 йилга ошириш, шунингдек, кам даромадли айрим даврларни ҳисобдан чиқариш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, 2027 йилдан бошлаб пенсияни ҳисоблашда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг юқори чегарасини 6 миллион сўмдан 6,6 миллион сўмга ошириш кўзда тутилмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, янги тартиб пенсияга чиқадиган фуқароларнинг пенсия миқдорини 8 фоизга ошириши мумкин.

Давлат раҳбари тегишли қонун лойиҳасини тайёрлашдан олдин таклиф этилаётган ўзгаришларнинг ижтимоий ва иқтисодий оқибатларини пухта баҳолаш, шунингдек, жамоатчилик билан муҳокама қилиш зарурлигини таъкидлади.

399
0

Комментарии