• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 13 июля 20:02

Ўзбекистонда уч ой ичида тақиқланган материаллар тарқатган қарийб 70 та янги интернет-ресурс аниқланди

Ўзбекистон Олий суди экстремистик ва террористик мазмундаги тақиқланган интернет-ресурсларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди. Унга ҳозирда қарийб 1900 та манба киритилган бўлиб, уларнинг тахминан ярми Telegram платформасида рўйхатдан ўтган.

918
0
uznews.uz

Ўзбекистон Олий суди экстремизм ва терроризм ғоялари билан боғлиқ бўлган, мамлакат ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган интернет-ресурслар рўйхатини янгилади.

Янгиланган рўйхатга жами 1894 та манба киритилган.

Улар орасида:

  • Facebook — 276 та саҳифа;
  • Telegram — 886 та канал ва гуруҳ;
  • Instagram — 405 та профиль;
  • YouTube — 202 та канал;
  • «Одноклассники» — 44 та саҳифа;
  • TikTok — 68 та аккаунт;
  • Threads — 1 та профиль;
  • веб-сайтлар ва бошқа манбалар — 33 тани ташкил этади.

Олий суд маълумотига кўра, жорий йил апрель ойидан буён мазкур рўйхатга қарийб 70 та янги интернет-ресурс қўшилган бўлиб, уларнинг қарийб ярми Telegram платформасида аниқланган.

918
0

Комментарии