• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 13 июля 18:17

Ўзбекистоннинг яна бир ҳудудида давлат боғчалари вақтинча ёпилади

Хоразм вилоятида аномал иссиқ об-ҳаво туфайли 14 июлдан 17 июлгача мактабгача таълим муассасалари фаолияти тўхтатилади.

293
0
Иллюстрация

Хоразм вилоятида 14-17 июль кунлари барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, қарор Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси тавсияларига мувофиқ, ҳаво ҳароратининг +44...+45 даражагача кўтарилиши кутилаётгани муносабати билан қабул қилинган.

Давлат боғчаларининг одатдаги иш тартиби 20 июлдан тикланади.

Ота-оналар болаларнинг саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган вақтинчалик чора-тадбирларга тушуниш билан ёндашишга, шунингдек, аномал иссиқ даврида уларнинг аҳволига алоҳида эътибор қаратишга чақирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда давлат боғчалари вақтинча ёпилиши ҳақида хабар берган эдик. У ерда Нукус шаҳри ва республиканинг саккизта туманида мактабгача таълим муассасалари уч кундан олти кунгача ўз фаолиятини тўхтатди.

293
0

Комментарии