• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 9 июля 17:27

Ўзбекистонлик футболчи Португалия клубига трансфер қилинди

Ўтган йили Осиё кубоги U-17 мусобақасининг энг яхши футболчиси бўлган Садриддин Ҳасанов Португалия клубига кўчиб ўтди.

657
0
uznews.uz

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси билан Осиё кубогини қўлга киритган Садриддин Ҳасанов фаолиятини Португалиянинг машҳур клубларидан бири — "Брага" жамоасида давом эттиради. 18 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2026/27 йилги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди.

Садриддин Ҳасанов "Бунёдкор" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2026 йил мавсумида Ўзбекистон Суперлигасида асосий жамоа сафида дебют қилди. Ҳасанов 2025 йилги U-17 Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг чемпион бўлишида муҳим ўрин тутган ва мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилган.

"Брага" Португалиянинг етакчи клубларидан бири бўлиб, ёш истеъдодларни кашф этиш ва Европанинг йирик жамоаларига етказиб бериш билан машҳур. Шу боис Ҳасановнинг ушбу трансфери унинг профессионал фаолиятидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

657
0

Комментарии