• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 8 июля 15:18

Қашқадарёда Nexia-2'га ўрнатилган газ баллон портлаши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган шахсдан ташқари яна 2 нафар фуқаро даражадаги тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

413
0
t.me/qashfvb

Бугун, 8 июль куни соат 07:32 да Қашқадарё вилояти Муборак тумани "Қурувчилар" МФЙ ҳудудидан ўтган А-380 "Қарши–Бухоро" автомобиль йўлининг 128-километрида Қарши шаҳридан Бухоро вилояти томон ҳаракатланиб кетаётган, Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида яшовчи, 1972 йилда туғилган Ж.Ж. бошқарувидаги Nexia-2 автомашинасига ўрнатилган метан газ баллони ёрилиб кетди.

Ҳодиса оқибатида автомашина салонида бўлган 1 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, 2 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан Муборак туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳодиса оқибатида ёнғин содир бўлмаган. Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Муборак тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

413
0

Комментарии