• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 8 июля 09:36

Жазоирнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жазоирнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Жамила Ашурнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

312
0
ТИВ

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жазоир Халқ Демократик Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Жамила Ашурнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Учрашув чоғида томонлар жорий йил июнь ойида Ўзбекистон делегациясининг Жазоирга амалга оширган расмий ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларнинг ижроси муҳокама қилинди.

Шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестиция, таълим, маданият ва бошқа истиқболли соҳалардаги ҳамкорликни янада фаоллаштиришга тайёр эканлик тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Жазоирнинг Ўзбекистондаги аввалги элчиси Муҳаммад Ирки жорий йил май ойида мамлакатимиздаги дипломатик фаолиятини якунлаган эди. У 2024 йил январь ойидан буён Жазоир дипломатик ваколатхонасига раҳбарлик қилиб келган.

312
0

Комментарии