• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 3 июля 19:37

Тбилисида Алишер Навоий ҳайкали очилди

Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе иштирок этди.

539
0
uznews.uz

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилишича, Шавкат Мирзиёев ва Ираклий Кобахидзе Тбилиси шаҳрида буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида қатнашди.

Қайд этилишича, мазкур ҳайкалнинг очилиши ўзбек ва грузин халқлари ўртасидаги маданий алоқалар тарихидаги яна бир муҳим воқеа бўлди.

Маросимда сўзга чиққанлар Алишер Навоий жаҳон адабиётининг буюк намояндаси эканини, унинг бебаҳо ижоди асрлар давомида инсонларни инсонпарварлик, маърифат, донишмандлик ва ўзаро ҳурматга чорлаб келаётганини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев ва Ираклий Кобахидзе ушбу ҳайкал Ўзбекистон ва Грузия халқлари ўртасида тобора мустаҳкамланиб бораётган дўстлик ришталарининг яна бир ёрқин рамзи бўлишига ишонч билдирди.

539
0

Комментарии