• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 1 июля 00:05

Элдор Шомуродовнинг Конгога урган голи ЖЧ гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилди

Шомуродовнинг урган ушбу голи жаҳон футболи юлдузлари Лионел Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниорнинг голларини ҳам ортда қолдирди.

779
0
uznews.uz / Жаҳонгир Сотволдиев

ФИФА томонидан ўтказилган мухлислар овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига урган ажойиб голи 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг энг чиройли голи сифатида эътироф этилди.

Эътиборлиси, Шомуродовнинг голи овоз беришда жаҳон футболи юлдузлари — Лионел Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниорнинг голларини ҳам ортда қолдирди.

Бу нафақат Элдор Шомуродов, балки бутун Ўзбекистон футболи учун катта ютуқ ва тарихий эътироф бўлди.

779
0

Комментарии