• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 28 июня 05:28

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати билан очкосиз хайрлашди

Жаҳон чемпионати–2026 гуруҳ босқичининг сўнгги турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Конго ДРга 3:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

778
0
uznews.uz

Учрашув ҳисобини 11-дақиқада жамоа сардори Элдор Шомуродов очди ва биринчи бўлим Ўзбекистоннинг 1:0 ҳисобидаги устунлиги билан якунланди.

Иккинчи бўлимда эса ташаббус ДР Конго томонига ўтди. Африкаликлар 68-дақиқада пенальти орқали ҳисобни тенглаштирди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, 78-дақиқада яна бир гол уриб, олдинга чиқиб олди. Учрашувга қўшиб берилган вақтнинг 91-дақиқасида киритилган учинчи гол эса ўйинга нуқта қўйди — 3:1.

Шу тариқа, Ўзбекистон ўз тарихида илк бор иштирок этган Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичини 0 очко билан сўнгги ўринда якунлади. Конго ДР эса ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди.

3-турдан кейин "К" гуруҳидаги вазият:

778
0

Комментарии